Чилим ва электрон сигареталарни чекиш мумкин бўлмаган жамоат жойлари таркиби аниқлаштирилмоқда. Хусусан, клубларда, дискотекаларда, компютер залларида, музейларда, ахборот-кутубхона муассасаларида, кинотеатрларда, театрларда, циркларда, концерт, кўрик ва кўргазма залларида, ер ости ўтиш жойларида, транспорт бекатларида, кўп қаватли уйларнинг йўлакларида, хиёбонларда, боғларда, кўчаларда ва бошқа жамоат жойларида чекишга йўл қўйилмайди. Бу ҳақда сенатор Гавҳар Алимовага асосланиб, Kun.uz хабар бермоқда.
«Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталарни чекишни чеклаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга масъул шахслар ва уларнинг мажбуриятлари белгиланмоқда», дейди Гавҳар Алимова.
28 июнь куни ўз ишини бошлаган Ўзбекистон Республикаси Сенатининг XV ялпи мажлисида сенаторлар «Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталарни чекиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллашди.
Муҳокама этилаётган қонун тадбиркорлик субъектлари зиммасига янги мажбуриятларни юклаётганлиги ҳамда уларнинг жавобгарл