— Минг хижолат билан бўлса-да, кўнглимни очишга қарор қилдим. Чунки қалбимни кемираётган саволларга ўзим жавоб тополмайдиган кўринаман. Севиб, 3 йил давомида синаб уйланганман. 26 йил яшаб, охири ажрашишга ариза бердим. Вақтида зўр яшардик, еганимиз олдимизда, емаганимиз ортимизда бўлган. Ўзим давлат органида ишлардим, топиш-тутишим яхши эди. Ҳеч кутилмаганда бошимга кулфат тушди. Туҳматга учраб, 2 йил жазони ўташ муассасасида бўлдим. Тавба дейман-ку, аммо умрим давомида қайтар дунё деганлари ростлигига яна ва яна ишонч хосил қилаяпман. Менга туҳмат қилганларнинг биттаси қамалди, иккинчиси автоҳалокат сабаб оламдан ўтди.
Аёлим эса шу воқеадан сўнг бутунлай ўзгарди. Ишонсангиз, уни бир марта ҳам сенламаганман. Топганимни уйга ташидим. Вақтида институтга бормайман деганида, мажбурлаб юборардим. Битиргач ишга жойлаб қўйдим. Машина минишни ўргатдим. Жазони ўтаб чиққанимдан сўнг олти ой иш қидирдим. Тузукроқ жойга борсам, судланганимни айтиб рад этишарди. Рафиқам эса «Отанг ётаверади. Ишл