Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида 11-синф ўқувчисини зўрлашда гумонланган йигит қўлга олинди. Бу ҳақда Qalampir.uz нашри “Кабар” тахририяти маълумотига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, 14 июнь куни ўқувчи имтихонларга тайёрланиш учун қўшнисиникига чиқиб кетиб, уйига қайтмаган. Эртаси куни унинг отаси милицияга мурожаат қилган.
Текширувлар натижасида 15 июнь куни қизнинг тунда зўрлангани аниқланган.
“Гумондор қўлга олинди. Сари-Тала қишлоғи фуқароси машинада қилган жиноятини тан олди”, дейди милиция.
Гумондор қамоққа олинган.
Мактаб ўқувчисини зўрлаган йигитнинг аҳволи не кечди?
Около минуты
102 прочтения
19 июня 2018