Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 11 июнь кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
Унга кўра, бир АҚШ доллари 7883 сўм, 99 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 25,38 тийинга арзонлади.
1 евро 155 сўм, 21 тийинга қимматлаб, 9150,95 тийинни ташкил этди.
1 Россия рубли 1,83 тийинга арзонлаб, 124,89 тийинни ташкил этди.
Қозоғистон тенгеси 0,23 тийинга арзонлаб, 23,42 тийинни ташкил этди.
1 Қирғизистон соми 20 тийинга арзонлаб, 115,69 тийин, 1 Тожикистон сомони 6 сўм, 18 тийинга арзонлаб, 867,59 сўмни ташкил этмоқда.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган, деб ёзади Qalampir.uz нашри.
Ўзбекистонда долларнинг нархи қулашда давом этди. Сўм мустаҳкамланиб бормоқда
19 июня 201819 июн 2018
37
~1 мин