Найти в Дзене
7kun.ru

Қирқ ёшли эркак марҳума онасининг тобути остида қолиб ҳалок бўлди…

Бу кўнгилсиз воқеа Индонезиянинг Сулавеси оролида содир бўлди. Оламдан ўтган аёлнинг тобутини кўтариб зиналар орқали махсус постаментга олиб чиқишаётганда, юқоридаги конструкция бузилиб, уларнинг устига қулаб тушди, деб ёзади Hordiq.uz.

Эркаклар мувозанатни йўқотиб тобутни ташлаб юборишди. Тобут эса марҳуманинг қирқ ёшли ўғли бошига тушибди. Афсуски, врачлар эркакнинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. У касалхонага етмай жон берди. Тобут кўтарганларнинг бир нечтаси жиддий жароҳат олди.