Найти в Дзене
7kun.ru

“Қамчиқ” довонида юк машинаси жарликка оғанаб кетди, ҳайдовчи куйиш натижасида вафот этди

12 июнь куни “Қамчиқ” довонида бахтсиз ходиса юз берган, деб хабар бермоқда Qalampir.uz ИИВ Матбуот хизмати маълумотига таяниб.

ИИВ Матбуот хизматидан маълум қилинишича, Наманган вилоятининг Поп туманида ҳайдовчи С.Олимов (исми) DAF юк автомашинасини “Водий-Тошкент” йўналиши бўйича ҳайдаб кетаётиб “Қамчиқ” довонидан тушаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган.

Сўнгра қарама-қарши йўналишга ўтиб, йўл четидаги темир тўсиқларни ҳам бузиб жарликка тушиб кетган.

Натижада юк автомашинаси тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчи С.Олимов эса куйиш жароҳати билан воқеа жойида ҳалок бўлган.