Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида «Халқ таълими тизимидаги педагог ходимларнинг ижтимоий мавқеини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжатда бугунги кунда халқ таълими муассасалари педагог кадрларининг ижтимоий ҳимоясини янада ошириш борасидаги ислоҳотларни тўлиқ рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар белгилаб берилган.
Қарор лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг:
энг яхши фан ўқитувчиларини чет эллардаги етакчи таълим муассасаларига малака ошириш учун қисқа муддатли стажировкаларга юбориш;
расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган дам олиш кунларида ва таътил даврларида таълим муассасаларининг педагогларига ўз ўқувчилари билан саёҳатлар уюштиришига қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини қў