Жиззах шаҳри Шароф Рашидов туманида яшовчи Ф.Н. муқаддам қўшмачилик, яъни ЖК 131-моддаси 4-қисмининг «б» банди судланиб, хавфли рецидивист бўлгани ҳолда яна шу турдаги қўшмачилик жиноятини содир қилган. Бу ҳақда сайтимизга Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг раиси маълум қилди.
Жумладан, Жиззах шаҳар Жиззахлик маҳалласида жойлашган «Grand Tower» МЧЖга қарашли «Ўзбекистон» меҳмонхонасида маъмур вазифасида ишлаб келиб, 2018 йил 30 май куни соат 21:30 ларда меҳмонхонанинг 5-қават навбатчиси жиноий шериги О.Т. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ шахс бўлишиб, ғараз ва бошқа паст ниятларда қўшмачилик қилиб, моддий манфаатдор бўлиш мақсадида 30 000 сўм пул эвазига меҳмонхонанинг 227-хонасида С.Ф. билан Ҳ.Д.ни ҳамда М.С. билан А.К.ни жинсий алоқа қилишлари учун уларга шароит яратиб бериб, қўшмачилик қилишган.
Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг 2018 йил 13 июндаги хукмига кура суд мажлисида ушбу икки судланувчи айбларига тўлиқ иқрорлик билдишиб, содир қилган иш