Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг 2018 йил 30 март кунидаги (қонуний кучга кирган) ҳукми билан аёл киши бошчилигида бир неча оғир ва ўта оғир жиноятларни содир қилган уюшган жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан жиноят иши кўриб чиқилиб, ушбу гуруҳнинг фаолиятига узил-кесил чек қўйилди.
Жиноят иши тафсилотларига кўра, уюшган жиноий гуруҳ Бухоро вилоятида асосан ёлғиз яшовчи, моддий томонлама имкониятлари яхши фуқароларга тегишли бўлган, энг асосийси кириш қулай ва хавфсиз бўлган хонадонларни аниқлаш, ушбу хонадонлардаги пул ва қимматбаҳо буюмларни ўғирлик, вазиятга қараб босқинчилик йўли билан эгаллаш мақсадида тузилган.
2017 йил 15 сентябрь куни жиноий гуруҳ Бухоро шаҳри, “Зафаробод” кўчаси, 3-уйда яшовчи фуқаро Г.Жумаеванинг уйига боришган. И.Норов, Р.Холов ва Ф.Бобоевлар қуролланган ва юзларига ниқоб таққан ҳолда уйнинг томидан ошиб Г.Жумаева ухлаб ётган хонага киришган. Улар Г.Жумаевага ҳужум қилиб, унинг қўл-оёқларини боғлашган ва овоз чиқармаслиги учун оғзини “скотч” бил