Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида “Халқ таълими тизимидаги педагог ходимларнинг ижтимоий мавқейини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.Мазкур қарор лойиҳаси кенг омма томонидан муҳокама этилмоқда. Биз ҳам юртдошларимизнинг ана шу мавзудаги фикр-мулоҳазалари билан танишдик.
Ҳусниддин Собиров, ўқитувчи:– Қарор лойиҳаси билан танишиб чиқдим. Бизни хурсанд қилган жиҳатлари кўп. Мисол учун, ўқитувчилар ҳар чоракда бир марта, йил давомида тўрт марта ҳисобот топшириши мажбурий эди. Бунда чорак давомида бажарган барча ишларини, бажармаган бўлса, ўйлаб, топиб, кўпайтириб ҳисобот тайёрлаб берарди. Энди бу юмуш икки мартага қисқарди. Демак, ўқитувчиёзув-чизувга сарфлаган вақтиниўқувчиларга билим беришга сарфлайди. Бу эса билим бериш сифатини ошириш, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги муносабатларни яхшилашга хизмат қилиши, шубҳасиз.
Малика Қодирова, уй бекаси: – Ўқитувчининг маошини албатта ошириш керак. Бувим айтар эдилар: ўқиту