Бугун, 8 июнь саҳарда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри бош имом хатиби Анвар қори Турсунов оламдан ўтгани ҳақида маълумотлар тарқалди, деб ёзади ЎзА.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилинишича, “Анвар қори Турсуновнинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар ёлғон, лекин унинг аҳволи айни пайтда оғир, муолажалар эса давом этмоқда”.
Анвар қори Турсунов оиласи билан яқин алоқада бўлган яна бир манба, таниқли шоир Муҳаммад Исмоилнинг uza.uz сайтига хабар йўллашича, “Бугун ижтимоий тармоқларда қорининг ҳаёти билан боғлиқ эълон қилинган маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас.
Бундай асоссиз хабарлар жамоатчиликни чалғитмоқда”, дейди Муҳаммад Исмоил ўз хабарида.
Бугун, 8 июнь саҳарда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри бош имом хатиби Анвар қори Турсунов оламдан ўтгани ҳақида маълумотлар
9 июня 20189 июн 2018
19
~1 мин