Тошкент шаҳрида 2018 йил 11 июнь куни “Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, тадбир Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти шафелигида ўтказилмоқда. Конференцияда БМТ, ЕИ, ЕХҲТ каби нуфузли халқаро ташкилотлар, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Испания, Нидерландия, Латвия, Покистон, Россия, Саудия Арабистони, Тожикистон, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Малайзия, Қувайт, Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон сингари мамлакатлар делегациялари, хорижлик экспертлар, сенаторлар, депутатлар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари, фан арбоблари, ОАВ ходимлари иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев, ЕХҲТ бош котиби Т.Гремингер, БМТ бош котибининг ёшлар масалалари бўйича элчиси Жаятма Викраманаяке, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё б