Найти тему
TURFA OLAM

Хожа Бахоуддин Накшбанд

Хожа Бахоуддин хижрий 718 милодий эса 1318 йилда Бухоро шахридан унча узок булмаган Касри Хиндувон кишлогида таваллуд топганлар. Хожа Бахоуддиннинг исмлари Сайид Мухаммад оталарининг исми эса Саид Мухаммад Жалолладдин булган. Бахоуддин Накшбанд раббоний иноят билан тугилган зотлардан хисобланган. Дархакикат гудаклик айеми сиру синоатлари билан инсон камолга етишидан хабардор этади. Анис ул-толибинда келтирилган бир ривоятда айтилишича Хожа Бахоуддин 4 ешлик пайтларида сигиримиз пешонасида ой тасвири туширилган бир бузок тугади деганлар ва орадан куп утмай худди шундай булган экан. Шундан кейин Хазрати Мухаммад Бобо Саммосий еш гудак тарбияси ва камолига нозиклик билан эътибор каратиб тарбия борасидаги маъсулиятни Сайид Амир Кулол зиммасига юклайди. Биламиз юксалиш йулида маънавий устозлик увайлик йули катта ахамият касб этади. Шу боисдин хожа Бахоуддин куплаб шайхлар хизмати ва сухбатидан утиб балогатга етади. Бахоуддин Накшбанд харати Мухаммад Бобо Саммосий ва Сайид Амир Кулол йулини узлаштирибгина колмасдан, уларни вобасталик билан янги ривож боскичига хам олиб чикканлар.

-2

Хожа Бахоуддин пири Саид Амир Кулолнинг шариат ва тарикат бобидаги етук халифаси Мавлоно Ориф Деггаронийдан хадис илмини ва Шамсиддин Кулолдан мурокаба таълимини урганадилар. Хожа Бахоуддиннинг эл орасида Бахоуддинжон деб ардокланиши, Бахоуддин Балогардон деб сифатланиши замирида улуг авлиелик даражаси намоендалигидандир. Хожа Бахоуддин хунарманд булган. Хусусан, тирикчиликлари касбу коридан булганлиги, матога накш солиш билан шугулланганликлари боис Дилба еру даст бакор яъни калбинг аллох билан кулинг иш билан булсин лафзининг пайдо булганлиги улугликларини яна мукаммаллаштиради. Накшбанд хазратлари сухбатга катта эътибор каратганлар. Фарз булган илм ва ахлок тарбиясини таргибот этиб хайру саховат, хизмат, сулх ва хак йулида давъат этганлар. Уз намуналари оркали хожа Накшбанд куча куйлар тозалиги, хайвонотга рахму шавкат ва парваришдек оддий куринган, аммо хаетий масалаларга хам бефарк булмаганлар. Хожа Бахоуддин Накшбанд милодий 1389 йилда вафот этганлар. Кабрлари Бухоро виоятининг Когон туманида, Касри Орифонда жойлашган. Кабри устига дахмани 1544 йилда Абдулазиз ибн Убайдуллахон курган.

-3

Кейинрок эса бу ерда аникроги 18 асрда Абулфайзхоннинг онаси икки томонли айвонли масжуд курдиради, 19 асрда Хаким Кушбеги хам масжид курдиради. Шуролар замонасида бу мукаддаси мулкни топташ учун жуда куп харакатлар булади. Минг шукурки хак карор топиб диеримизда истиклол тонги отди. 1993 йилда Хожа Бахоуддиннинг 675 йиллиги жахон буйлаб кенг нишонланди. 2003 йилда эса бу ерда ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари юкори боскичга етиб, бу маскан чин маънодаги гузал зиератгохга айлантирилди. Рилигимиз учун маълумотларни муаллифлар Суюндик Мустафоо Нуратооий ва Мухитдин Аблаевларнинг 2015 йилда Тошкентда чоп этилган Туронзамин авлиелари ва уламолари тазкираси асаридан олдик.