Найти в Дзене
TURFA OLAM

Чор россиясининг урта осиени босиб олиши 2 кисм

1868 йилнинг бошларида Туркистон генерал губернатори лавозимига таинланган фон Кауфман император олдида узини курсатиш максадида Бухоро амирлигига карши харбий харакатларни бошлаб юборади. Бухоро амири Саид Музаффар Кауфманнинг Бухоро амирлигини Россия таркибига вассал булиб кириши хакидаги таклифини катъий рад килади. Шундан кейин 1868 йилнинг 1 май куни Кауфман кушинлари Бухоро амирлигининг Чупоота тепалигида йигилган кушини билан жанга киради. Бу жанг уз набатида Самарканд такдирини хал килиш лозим эди. Жанг руслар фойдасига амир кушининг маглубияти билан хотима топади. Орадан куп утмай Зирабулок якинида Бухоро амирлигининг ва фон Кауфманнинг кушинлари уртасида хал килувчи жанг булиб утади.

-2

Минг афсуски бу жангда хам амир кушинлари тор мор келтирилади. 1863 йилнинг 23 июл куни Бухоро билан Россия уртасида сулх тузилади, унга кура Зирабулокдан тортиб Хужанд, Уратепа, Жиззах, Самарканд, Каттакургонгача булган босиб олинган худудлар расман Россияга кушиб олинади ва Туркистон генерал губернаторлиги таркибидаги Зарафшон округини ташкил килади. Бундан ташкари эса амир Музаффар 500 минг сум микдорида харбий товон тулашни уз зиммасига олади. Орадан 10 йил утиб яъни 1873 йилда Бухоро билан кушимча сулх тузилади ва эндиликда амир мустакил равишда ташки сиесат юритиш хукукидан махрум булади. 1873 йилда фон Кауфман Хива хонлигига карши юришга отланади. Унинг режасига кура хужум уч томондан Тошкент, Оренбург ва Кавказ томондан аникроги Красноводс томондан амалга оширилиши керак эди. Ва шундай булди хам. Хивани кулга кириш руслар учун осон кечмади.

-3

Жангда чор Россиясидан 49 та рота, 3200 та пиеда аскар, 34 та замбарак шунингдек 2 та параход катнашди. 1873 йилнинг май ойига келиб эса аввал Хазорасп калъаси, кейин Хива, Кунгирот, Хужайли ва Манггит калъалари ва Гурлан беклиги босиб олинади. 1873 йилнинг 12 авггуст куни Хива хонлиги билан чор Россияси уртасида Гандимиен кишлогида сулх шартномаси имзоланади. Унга кура Хива хонлиги чор Россиясининг вассалига айланади ва харбий товон сифатида 2 миллион 200 минг сум тулаш мажбуриятини олади. Шунингдек Хива хонлиги хам Бухоро амирлиги сингари ташки сиесат юритиш хукукидан махрум булади. Шундай килиб Амударенинг унг сохилидаги ерлар Россия худудига кушиб олинади ва бу худудда Туркистон генерал губернаторлиги таркибидаги Амударе округи тузилади. Мавзуни давомини кейинги сондаги ролигимизда эътиборингизга хавола килишимизни эслатиб мавзуга якун ясаймиз.