Мазкур сондаги ролигимиз оркали сиз Хоразмшохлар давлатининг 11 ва 12 асрдаги ички ва ташки сиесий ахволи хакида кискача маълумотга эга булишингиз мумкин. 10 асрда Сомонийлар давлати таркибида булган Хоразм 11 асрнинг бошларига келиб ундан мусткал давлат булиб ажралиб чикади ва уша даврдаги йирик мустамлакачилик сиесатини амалга оширган Корахонийлар давлатига хам Газнавийлар давлатига хам буйсунмай уз мустакиллигини саклаб колади. Бу эса уз навбатида Хоразм давлатининг кейинги ривожланиш даврини бошланишига асос булиб хизмат килади. Бу орада мана бу кизик бир фактни айтиб утиш жоиз бизнингча. 1017 йилда Махмуд Газнавий Хоразм кушинини енгиб уни уз худудлари каторига кушиб куяди. Бирок 1040 йилда Газнавийлар Хуросонни кулдан бой бергач Хоразм салжукийлар давлати таркибига киради. Салжукийлар ва Корахонийлар уртасидаги узаро урушлар эса Хоразм давлатини яна мустакил давлат сифатида шаклланишини такозо этади ва шундай булади хам. 1141 йилда Самарканд якинида Корахонийлар ва Корахитойлар