Найти тему
TURFA OLAM

Хожа Ахмад Яссавий

Хожа Ахмад Яссавий 11 асрнинг 2 ярми охирларида хозирги Козогистоннинг Чимкент шахри якинидаги Сайрамда дунега келган. Ахмад Яссавийнинг оталарини исми шайх Иброхим булиб у уз замонасининг пешкадам кишиларидан саналган ва Ясси шунингдек Сайрамда шайх булган. Ота онасидан эрта айрилган Ахмад Яссавий бобоси ва пири Арслонбобнинг тарбиясида колади. Дастлабки сабокни Ясси шахрида Шахобиддин Исфижобийдан олгандан кейин эса бобоси Арслонбобнинг даъвати билан Бухорога йул олади ва у ерда Юсуф Хамадонийдан таълим олади. Ахмад Яссавий Юсуф Хамадонийдан тасаввуф илмини жуда пухта узлаштиради ва уз она ватани Яссига кайтади.

-2

Ахмад Ясаввий бутун дунега маълумки Ясаввия тарикатининг асосчиси хисобланади. Ясаввий тарикатининг барча акидалари эса мутафаккирнинг жахонга машхур Девони Хикмат асарида тулик уз ифодасини топган. Ахмад Ясаввий бутун умри давомида устози ва пири Юсуф Хамадонийдай мол дунедан юз угириб хает кечирган. Айрим ривоятларга караганда Ахмад Яссавий 63 ешдан утгандан кейин ташки дунедан кечган холда ертулади хает кечирган колган умрини хикматлар битишга багишлаган. Айрим ривоятларга кура Ахмад Ясаввий 125 йил умр курган дейилса яна бир ривоятларда 133 йил яшаган дейилган. Хожа Ахмад Яссавийнинг кабри устига 1395-97 йилларда сохибкирон Амир Темур томонидан мухташам макбара урнатилади. Хозирда эса у ер улкан зиератгохдир.