Шерзод Саиджанович Ҳидоятов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси директори этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз “Tashkent city” дирекцияси директори лавозимида илгари ишлаб келган Ж.Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тайинланган эди.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, пойтахтнинг Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари оралиғидаги 80 гектар ҳудудда барпо этилаётган мазкур замонавий комплексда бизнес марказлар, савдо мажмуалари, меҳмонхоналар, офислар, конгресс-хол, кўргазма заллари, кўп қаватли замонавий уйлар, ресторанлар, сунъий кўл, фавворалар, ижтимоий ва бошқа объектлар қурилади.
Аввалроқ, Тошкентдаги «Эзидиёр» тўйхонаси бузилиши хабар қилинганди.