Украинанинг «Футбол 24» нашри «Барселона» – «Реал» (2:2) ўйинида юз берган ва ҳакамнинг эътиборидан четда қолган бир қанча вазиятларни келтириб ўтди - агар Испанияда ҳакамларнинг видео-ёрдамчиси тизими (VAR) ишлаганида, ҳисоб умуман бошқача бўлиши мумкин эди. Биринчи вазият. Месси Марсело билан курашда тўпни қўли билан ўйнади, бундан ташқари рақибининг орқасига мушт туширди. Сариқ карта? Йўқ, ҳеч нарса. Иккинчи вазият. Ракитич Каземиронинг оёғини босиб олди. Иван рақибга оғир жароҳат етказиши мумкин эди, бироқ ҳатто сариқ картани ҳам олмади. 85-дақиқада эса яна бир қўполлиги учун сариқ карта билан жазоланиши керак эди, аммо бу сафар ҳам сувдан қуруқ чиқди. Учинчи вазият. Бэйл Умтити оёғига орқадан зарба берди - шубҳасиз «қизил». Аммо, ҳеч қандай жазога тортилмади. Кейинчалик эса барибир сариқ карта олди. Тан олиш керак, Бэйл ўйинни охиригача ўтказмаслиги шарт эди, бироқ жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган голни урди. Тўртинчи вазият. Жорди Альба Лука Модрични томоғидан бўғди, ам
VAR тизим бўлганида Эл Класико бошқача ҳисобда якунланиши мумкин эди
8 мая 20188 мая 2018
2
1 мин