Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга давлат ташрифи билан келадиган куни Ўш ва Бишкек шаҳарларида портлашларни содир этишни ва “Ўзбекистон президентига суиқасд қилиш”ни режалаштирганликда айбланиб 15 йилга қамалган Достонбек Саримсоқовнинг отаси ўғли «айбсиз эканини» иддао қилди. Бу ҳақда Достонбек Саримсоқовнинг отаси 17 апрель куни Ўш шаҳрида ўтган матбуот анжуманида айтди. «Мирзиёев 5 сентябрда келган. Ўғлимни 2 сентябрда қўлга олишди. Уни “Мирзиёвни портлатаман, элчихонани портлатаман, черковни портлатаман”, деган ниятда бўлган деб айблашмоқда. Бир ўзи учта жойни портлатмоқчи бўлган эмиш. Учта ерда портлашни уюштирмоқчи бўлган бўлса, ҳеч бўлмаганда битта шериги бўлиши керак эди-ку. Мен “бу айбловларни исботланглар”, деб талаб қилаяпман. Лекин ҳеч қандай исбот-далил йўқ», – деди матбуот анжуманида Хурсандбек Саримсоқов. Ўш вилоят, Қорасув туманидаги Ғайрат қишлоғидан бўлган 30 ёшли Достонбек Саримсоқов 2017 йилнинг 2 сентябрида қўлга олинган эди. Ўшанда ҳуқуқ-тартибот тузилмалар
“МИРЗИЁЕВГА СУИҚАСД ҚИЛИШГА УРИНИШ”ДА АЙБЛАНГАННИНГ ОТАСИ АЙБЛОВ СОХТА ЭКАНИНИ ИДДАО ҚИЛДИ
22 апреля 201822 апр 2018
11
1 мин