Ўш шаҳридаги болалар боғчаларида овқатланиш рационига эътибор қаратилмайди. Чунки, ота-оналар томонидан ҳар ойда боғчага тўланадиган 500 сом рационда кўрсатилган озиқ-овқатларга етмайди. Бу ҳақда “Онут” кўрсатувида Ўш шаҳар санитар эпидемиология марказининг бош мутаҳассиси Сеиткасим Курбанназаров билдирди. “2017 йилда калория бўйича 332 намуна олинган бўлса, унинг ичидан 74таси яни 22% меъёрга тўғри келмаган”,-дейди мутаҳассис. Унинг сўзларига кўра, СЭС маркази томонидан ҳар кварталда бир боғчаларда овқатларга, идишларнинг тозалигига, бактерияларга қарши текширувлар олиб борилади. Ҳар бир боғчадан олинган намуналар лаборотория текширувидан ўтказилади. 1 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларнинг овқатланиш рациони