Ўш шаҳрида 24-апрелдан 26-апрелгача ичимлик суви берилиши тўхтатилади. Унда Ўш шаҳар сув хўжалик бошқармаси томонидан ҳар йилги каби сув қувурларини тозалаш ишлари олиб борилади.
Ўш шаҳри Оқбура дарёсидан сув олгани учун ёғингарилик кунларида сув қувурлари тўлиб қолади. Шу сабабли бир йилда икки марта тозалаш ва таъмирлаш ишлари ўтказилади.