Муҳаммад ЮСУФ (тахаллуси; асл исм-шарифи Юсупов Муҳаммаджон) (26.04.1954 Марҳамат тумани — 01.08.2001, Элликқалъа тумани) — Ўзбекистон халқ шоири (1998), жамоат арбоби. 2-чақириқ Олий Мажлис депутати. Ўзбекистон халқ шоири (1998). Ҳаёти ва ижоди Муҳаммад ЮСУФ Рус тили ва адабиёти институтининг рус тили ва адабиёти факультетини тугатган (1978). Республика китобсеварлар жамияти (1978—80), «Тошкент оқшоми» газетаси (1980—86), Ғофур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти (1986—95)да турли лавозимларда ишлаган. 1995—97 йиллар «Тафаккур» журналида бўлим мудири, 1997—2001 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида раис ўринбосари. II чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати. Муҳаммад ЮСУФнинг дастлабки шеърлари Муҳаммад ЮСУФнинг дастлабки шеърлари «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» ҳафталигида босилган (1976). Шундан бошлаб республика матбуотида унинг шеър, очерк ва мақолалари мунтазам равишда чоп этила бошлаган. Илк шеърлар китоби — «Таниш тераклар» (1985). «Булбулга бир гапим бор