Найти в Дзене
Футбол хабарлари

Европа Чемпионлар лигаси. Бугун «Барселона» ва «Манчестер Сити»лар ўйнайди

Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг чорак финалидан ўрин олган иккита учрашув бугун бўлиб ўтади. Уларнинг бири Каталония марказида маҳаллий "Барселона" ҳамда Римнинг "Рома" жамоалари ўртасида кечади. Иккинчи учрашув бўлса, Англияда "Ливерпуль" ҳамда "Манчестер Сити" клублари ўртасида бўлиб ўтади.

Бир қарашдан, фаворит ёки етакчи мақомига эга бўлган жамоалар бордек. Аммо, биз ундай демаган бўлардик. Сабаби, Чемпионлар лигасининг бу босқичида кучсиз рақибнинг ўзи бўлмайди.

"Рома" ҳам "Ливерпуль" ҳам керак бўлса ҳар қандай рақибга қарши ўз ўйинини намойиш қила олади.

Тошкент вақти билан соат 23.45 да бошланадиган икки ўйинда ҳам қизиқарли курашларни кутиб қоламиз.

Манба: www.uff.uz