Бугун, 3 апрель куни Европа Чемпионлар лигасининг чорак финал босқичига старт берилади. Жумладан, “Ювентус” Туринда Мадриднинг “Реал” клубини қабул қилади. “Бавария” эса Испанияда “Севилья” меҳмони бўлади. Жамоаларнинг нимчорак финалда босиб ўтган йўлларига назар ташласак, “Ювентус” “Тоттенхэм”ни Лондонда йиғлатиб, ўзи чорак финалга етиб келди. “Реал” “ПСЖ” билан бўлиб ўтган ҳар икки ўйинда муваффақият қозониб, қийин рақиблардан бири “Ювентус”га дуч келиб қолди. Тўғри, “қироллик клуби” анойи жамоалардан эмас. Ҳар ҳолда кетма-кет икки марта ЕЧЛ бош совринига эга чиқиш, бу ҳамма клубнинг қўлидан келавермайди. Устига-устак Турин – Мадрид қаршилигига биз ўтган мавсум мусобақа финалида гувоҳ бўлгандик. Унда испанияликлар бечора Буффон дарвозасига тўрт март гол уриб, ўз дарвозаларидан атиги бир марта гол ўтказиб юборишган. Шу тариқа, “Реал” ЕЧЛ тарихида кетма-кет икки марта бош совринни қўлга киритган биринчи жамоага айланганди. Энди иккинчи жуфтлик: “Севилья” – “Бавария” ҳақида гапиради
Бедор тунлар яна бошланмоқда! Бугун Чемпионлар лигасида муҳим ўйинлар старт олади
3 апреля 20183 апр 2018
9
1 мин