Ўзбекистон Миллий теле ва радио компанияси раҳбари Алишер Ходжаев “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали ЖЧ-2018 трансляциясини сотиб олиш устида иш олиб борилаётганини маълум қилди. Шу билан биргаликда МТРК раҳбари бошқа нодавлат телеканалларни ҳамкорлик қилишга чақирган. “Ўзбекистон МТРК спорт мусобақаларининг ёритиш тизимини қайта кўриб чиқмоқда. Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳам бу борада қўйилаётган замонавий талабларга ҳамоҳанг тарзда ўз эфирларида спорт мусобақаларини кенг ёритиш бўйича фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқмоқда. Хусусан, футбол бўйича миллий чемпионат ва миллий терма жамоамиз иштирокидаги халқаро учрашувларни тўғридан-тўғри трансляцияси қилиш учун ижодий ва техник-технологик ишлар янгидан ташкил этиш келишиб олинди. Ўзбекистон МТРК томонидан футбол мухлислари учун жуда қизиқарли бўлган миллионлар ўйини ҳисобланган футбол бўйича Жаҳон, Осиё, Европа чемпионатлари