2018 йил 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати. Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Н.Йўлдошев олиб борди. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 29 март куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди. Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари ҳамда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини тубдан оширишга, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини изчил ижро этишга, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган масалалар киритилмоқда. “Давлат мукофотлари тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Давлат хари
Олий Мажлис Сенати Кенгаши 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангалар чиқариш бўйича таклифни маъқуллади
17 марта 201817 мар 2018
9
2 мин