Ўзбекистон ва Қозоғистон чегараолди ҳамкорлиги халқаро маркази, транспорт-логистика маркази барпо этишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўз чегараолди ҳудудларида халқаро чегараолди маркази, транспорт-логистика маркази (қуруқ порт) қуришни режалаштирмоқда. Бу 14 март куни икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссия мажлисида маълум бўлди.
Қозоғистон Республикаси бош вазири сайтида хабар берилишича, 2017 йил якунлари бўйича темир йўл транспортининг ўзаро ташувлари ҳажми 8 фоизга ошиб, 20,5 миллион тоннадан зиёдни ташкил этди. 2018 йилнинг икки ойи давомида ташувлар ҳажми 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 44 фоизга ошди.