Найти в Дзене
YANGILIKLAR 24

МИБда ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимининг ташкил этилиши билан нима ўзгаради?

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини яратиш тўғрисида”ги қарорни имзолаганди.

Ҳужжат билан Мажбурий ижро бюросида Ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими яратилади. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси бўлим бошлиғи Насим Бурхоновнинг “Ахборот24” лавҳасида маълум қилишича, бошқа идоралар билан ўзаро электрон ҳамкорлик бир қатор усулларда амалга оширилиши мумкин. 

Биринчидан, ҳамкорлик қилувчи ташкилотларнинг ахборот тизимларига тўғридан тўғри уланиш орқали. Иккинчиси – шу ташкилотларнинг ахборот тизимларини бюронинг тизимида такрорлаш йўли билан ёки ҳамкорлик қилувчи ташкилотларнинг ахборот тизимларини бюро ахборот тизимлари билан интеграция қилиш йўли билан. 

Мазкур тизимнинг жорий этилиши суд қарорларини ижро этишнинг тезлигини, самарадорлигини оширишга олиб келади. Шунингдек, мажбурий ижро ҳаракатлари доирасида олинадиган, алмашиладиган ахборотларнинг хавфсизлигини, ташқарига чиқиб кетмаслигини ва шахсий маълумотларнинг сир сақланишини таъминлашга хизмат қилади.

Идоралараро ягона электрон ҳамкорлик тизимининг ташкил этилиши:

Судлар ва бошқа ваколатли органлар ҳамда Бюронинг электрон ҳамкорлик бўйича тизимининг мавжудлиги ҳужжатлар ижросини замонавий талаблар асосида ташкил этилишини таъминлайди;

Бюронинг қарздорлар ва мол-мулкни қидириш, уларга нисбатан чекловлар қўйиш ва бекор қилишда иш самарадорлигини оширади;

Айрим инсофсиз қарздорларнинг суд қарорларидан бўйин товлаш ҳолатларини юзага келишига йўл қўймайди;

Мажбурий ижро бюроси ҳамда давлат органлари, банк муассасалари ва бошқа ташкилотлар ўртасида электрон ҳамкорликни йўлга қўяди.

-2
-3

Қарор 2018 йилнинг 1 сентябридан тўлиқ кучга киради.