Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 15 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди.
«Сизни Қозоғистонда кўриб турганимдан жуда хурсандман. Сиз билан ўтган бир йил ичида бир неча маротаба учрашдик. Сиз шу йил давомида жуда катта ишларни амалга оширдингиз, қўшнилар билан муносабатларни йўлга қўйдингиз, ўн йиллар давомида ечими бўлмаган чегаралар, ўзаро қатновлар, ўзаро савдо масалаларини ҳал қилдингиз. Кайфият бутунлай бошқача», - дея айтиб ўтган Н.Назарбоев.
Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувини ўтказиш ғояси айнан Ўзбекистон раҳбарига тегишли.
«Барча ҳамкасбларимиз билан учрашмоқдамиз, бизда сиёсий мақсадлар ва вазифалар йўқ, биз қўшниларнинг бор бўлган муаммоларини шу ерда ҳал қилиш керак, деган фикрдамиз. Бу савдо, коммуникация, транспорт бўйича кундалик масалалар. Сиз Қозоғистонга келганингиздан жуда хурсандман», деди Қозоғистон раҳбари.