Найти в Дзене

Ўзбекистон Суперлигаси. 2-турнинг барча голлари (голли учрашувларнинг ҳар бири алоҳида)

Оглавление

Фақат «Сўғдиёна» — «Нефтчи» ўйинидан видео йўқ. Ваҳоланки, видео тайёрлашга арзигулик ўйин бўлганди — Жиззахда ўйин вақти чироқ ўчди, бўрон бўлди, ўйин бир неча марта тўхтаб қолди, асосий вақтга 10 дақиқа қўшиб берилди, бир футболчи майдондан четлатилди. Лекин биз учун энг қизиқарли нарса — гол бўлмади.

АГМК — «Навбаҳор» (1:2) ўйинидан лавҳа (pfl.uz сайтидан олинди)
АГМК — «Навбаҳор» (1:2) ўйинидан лавҳа (pfl.uz сайтидан олинди)

Шунинг учун, қолган беш ўйиндаги голлардан баҳра олинг. Ҳар бир голни алоҳида томоша қилишни истасангиз (масалан, Азизбек Турғунбоевнинг АГМК ёки Санъат Шиховнинг «Насаф» дарвозасига урган голлари бундай алоҳида эътиборга арзийди), бу ерга марҳамат.

Ўзбекистон Суперлигаси. 2-турнинг барча голлари (ҳар бир гол алоҳида)

8 март, пайшанба

АГМК (Олмалиқ) — «Навбаҳор» (Наманган) 1:2

«Қизилқум» (Навоий) — «Қўқон-1912» (Қўқон) 0:2

9 март, жума

«Насаф» (Қарши) — «Бухоро» (Бухоро) 3:1

«Локомотив» (Тошкент) — «Металлург» (Бекобод) 1:1

10 март, шанба

«Бунёдкор» (Тошкент) — «Пахтакор» (Тошкент) 1:0

«Сўғдиёна» (Жиззах) — «Нефтчи» (Фарғона) 0:0

Мабодо қизиқ бўлса, 1-тур учрашувлари ҳам анча-мунча қизиқ бўлган:

Ўзбекистон Суперлигаси. 1-турнинг барча голлари (голли учрашувларнинг ҳар бири алоҳида)