Найти в Дзене

Ўзбек футболи раҳбариятига 1 млрд сўм керак бўлиб қолгани ҳақида

Эшитдингларми, Ўзбекистон футбол ассоциацияси (федерациянинг ўрнига тузилган, эски биносининг усти алюкобонд билан қопланган ташкилот) «Бунёдкор» ва «Навбаҳор» футбол клубларининг ҳар бирига 500 миллион сўмдан жарима солибди. «Бунёдкор» сафида футболдан умрбод четлатилган Дилшод Аҳмадалиев, «Навбаҳор» сафида эса футболдан бир йилга четлатилган Ойбек Қиличев ўйнаётгани учун. БИР МИЛЛИАРД СЎМ! ЎФАнинг бу қарори остида ҳеч қандай қонуний асос йўқлиги ҳақида «Трибуна»да яхшироқ тушунтирилган: http://tribuna.uz/300904/ Қарорнинг қонуний асоси йўқлиги ҳам майли, мантиққа ҳам зид-да. «Трибуна» буни ҳам ёзган — масалан, бир йилга четлатилган Ойбек Қиличев жисмоний ҳолатини йўқотиб қўймаслиги учун ҳам шуғулланиб туриши нафақат мумкин, ҳатто шарт ҳам! Дилшод Аҳмадалиевга келсак, ким билсин, балки энди у Аҳмадалиев эмасдир, янги паспорт олгандир ва ҳ.к. Майли, қўшиламан, буниси энди куракда турмайдиган тахмин. Агар биргина шу шов-шув атрофида «қовун тушириш рейтинги» тайёрланадиган бўлса, ЎФАнинг

Эшитдингларми, Ўзбекистон футбол ассоциацияси (федерациянинг ўрнига тузилган, эски биносининг усти алюкобонд билан қопланган ташкилот) «Бунёдкор» ва «Навбаҳор» футбол клубларининг ҳар бирига 500 миллион сўмдан жарима солибди. «Бунёдкор» сафида футболдан умрбод четлатилган Дилшод Аҳмадалиев, «Навбаҳор» сафида эса футболдан бир йилга четлатилган Ойбек Қиличев ўйнаётгани учун. БИР МИЛЛИАРД СЎМ!

ЎФАнинг бу қарори остида ҳеч қандай қонуний асос йўқлиги ҳақида «Трибуна»да яхшироқ тушунтирилган: http://tribuna.uz/300904/ Қарорнинг қонуний асоси йўқлиги ҳам майли, мантиққа ҳам зид-да. «Трибуна» буни ҳам ёзган — масалан, бир йилга четлатилган Ойбек Қиличев жисмоний ҳолатини йўқотиб қўймаслиги учун ҳам шуғулланиб туриши нафақат мумкин, ҳатто шарт ҳам! Дилшод Аҳмадалиевга келсак, ким билсин, балки энди у Аҳмадалиев эмасдир, янги паспорт олгандир ва ҳ.к. Майли, қўшиламан, буниси энди куракда турмайдиган тахмин.

Агар биргина шу шов-шув атрофида «қовун тушириш рейтинги» тайёрланадиган бўлса, ЎФАнинг 1 млрдлик қовуни биринчи ўринни, футболдан умрбод четлатилган Аҳмадалиевни БААга олиб кетган «Бунёдкор»нинг қовуни иккинчи ўринни эгаллаган бўларди. «Навбаҳор»ники жуда қовун эмас, нари борса бир чала пишган ҳандалак. Улар ҳам қайдан билибди — шунча йиллардан бери одамлар ишлаб келаётган ЎФФда, номи ўзгариши билан, футболдан бехабарлар пайдо бўлиб қолганини. Ўзбекчилик, одамгарчилик деган нарсалардан умид қилишгандир, балки.

Мени бошқа савол қийнайди. Нега айнан 500 миллион? Нега 100 миллион эмас? Нега ҳеч бўлмаса 200 миллион эмас? Бўлса-бўлсин, кечки бозор — 300 миллион, ҳеч бўлмаса! (тўғри, 300 миллион бўлганида ҳам шу саволни берардим — нега 250 миллион эмас, деб). Ёки яна ҳам дадилроқ қарор қабул қилса ҳам бўларди — дарҳол ҳар клубга 2 миллиард сўмдан жарима солиб. Майдалашишга на ҳожат, барибир қарорнинг қонуний асоси йўқ-ку.

Хўп, шу бир миллиард сўм — тахминан 120 минг доллар — ЎФАга нима учун керак бўлиб қолди экан, қизиқ. Кейруш шунча кўтарма пули сўрадимикин? Ёки Сенегал? Ёки йил охирида «ўзбек футболи тарихида биринчи марта» чемпионат совриндорларига бериладиган мукофот пулининг ўрнини ҳозирдан тўлдириб қўйишмоқчимикин? Ё ЎФА ўзининг бир ҳовучгина ходимлари учун маош тўлолмай қолдимикин? Шунисини айтишса яхши бўларди.

Тўхтанг-тўхтанг! «20-25 кунда хориждан зўр мураббий олиб келамиз» деган ваъдабозлардан 1 миллиард сўмни нимага ишлатишларини айтишни сўраяпманми? Мен ҳам чарчабман, узр.