Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Нуриймон Абулҳасан билан Kun нашри суҳбат ўтказди. Суҳбат асосан бугунги кунда энг кўп мунозараларга сабаб бўлаётган ҳаж, умра зиёратлари ҳақида кечди.
Жумладан, Нуриймон Абулҳасан Ўзбекистон фуқаролари неча ёшдан Умрага бориш мумкинлигига аниқлик киритди.
"Бугунги кунда ҳаж ва умра зиёратлари бўйича улкан ислоҳотлар ўтказилмоқда. Хусусан, умра сафари харажатлари арзонлашди, бу зиёратга борувчилар учун Саудия Арабистонидаги имкониятлар ҳам кенгайди. Зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида 5 юлдузли, Макка шаҳрида 4 юлдузли меҳмонхоналарда яшаб, эмин-эркин ибодат қилиб келишди. Хабарингиз бор, бу муқаддас зиёратлар тўғрисида маълумот бериш учун яқинда брифинг ҳам ташкил этдик ва анжуманда Ўзбекистон аҳли учун умра сафари бўйича квоталар олиб ташлангани, энди Ўзбекистон республикасининг 18 ёшдан ошган фуқаролари бемалол бу зиёратга бориб келишлари мумкинлигини расман эълон қилдик.
Аммо шу ерда айрим тушунмовчиликлар юз