Умматларига шафқатларидан йиғлашлари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат қудсий сабаблар билан йиғлаганлар: 1. Аллоҳ қўрқувидан.
2. Қуръони каримни эшитиб.
3. Аллоҳ севгисидан.
4. Вафот этган кимсага марҳаматларидан.
5. Умматларига бўлган шафқатларидан йиғлаганлар. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: "Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим алайҳиссалом ҳақларидаги: "Парвардигорим, у бутлар кўпдан-кўп одамларни йўлдан оздирдилар. Бас, ким менга эргашса, ана ўша мендандир (яъни, менинг динимдадир). Ким менга исён қилса, яна Ўзинг Мағфиратли, Меҳрибонсан (яъни, ундай кимсаларни ҳам Ҳақ Йўлга ҳидоят қилишга қодирсан)" ("Иброҳим" сураси 36-оят). Исо алайҳиссалом ҳақларидаги: "Агар уларни азобласанг, улар Сенинг (ожиз) бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта Сен Ўзинг Қудрат, Ҳикмат эгасидирсан" ("Моида" сураси 118-оят) оятларни ҳам тиловат қилдилар. Кейин қўлларини кўтариб: "Аллоҳим! Умматим, умматим..." деб йиғлай бошладилар. Аллоҳ таол