Найти в Дзене
Musictop.uz

“ГАИ” ходими машинада уриб юборилди

ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб бориляпти.

Кеча, 11 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида йўл-патруль хизмати ходими иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Термиз шаҳрининг Р.Соатова кўчасида Ангор туманида яшовчи Ф.К. Damas русумли автомашинасида хизмат олиб бораётган йўл-патруль хизмати ходимини уриб юборган. У ЙПХ инспектори сафдор Я.М. бўлган.

Натижада ЙПХ инспектори сафдор Я.М. жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Суриштирув  Термиз шаҳри прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.