Найти тему
Musictop.uz

Келаси ҳафта етти вилоятда қор ёғади

Синоптиклар республика бўйлаб ҳаво ҳарорати тушиб кетишини тахмин қиляпти.

Гидрометеорология хизмати берган маълумотга кўра, келаси ҳафта бошида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасаяди, айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилади.

Синоптиклар 16-17 октябрь кунлари Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5 даражагача, кундузи +12...+17 даражагача тушиб кетишини таъкидлаяпти. Ушбу ҳудудларда 15 октябрь куни ёмғир ёғиб, кейинроқ қорга айланиши мумкин.

Шунингдек, Фарғона водийсида ҳам ҳаво ҳарорати пасайиб, кечаси +3...+8, кундузи +10...+15 даража бўлади. Ёмғир ёғиб, айрим жойларда қорга айланиш эҳтимоли бор.

Республиканинг қолган ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси +5...+10, кундузи +15...+20 даража атрофида бўлади.