Тухум яхшилаб аталаниб, чой содаси қўшилади. Тайёр массадан хамир қорилади. Хамир тингач, ёйилади ва салат ёғи суртилади. Ёйилган хамир ўқлоғига ўралади ва узунасига кесилади. Ўқлоғини олиб, хамир яна тенг иккига узунасига бўлинади. Узун иккита тесмаларни 1,5-2 см. қалинликда кесилади. Кесилган тесмачалар қизиб турган ёғда қовуриб олинади. Ранги ихтиёрий. Қиём тайёрлаш:
Сув шакар билан аралаштирилиб, газга қўйилиб, қайнатилинади. Етилишига яқин асал солинади.
Пишган тесмачаларни қиём билан аралаштириб, керакли шакл берилади.