Ўзбекистонда 1 августдан автомобилларнинг ойнасини қорайтиришга рухсат берилди. Аммо бу рухсатни олиш автомобиль эгаларига маҳаллий мезонлар бўйича ўта қимматга – йилига икки минг доллар атрофида тушади. Бу ҳақда Sputnik хабар берди. Бундай пулни ўртача ўзбекистонлик тўлаши қийин – Давлат статистика қўмитасининг ҳисоботига кўра, мамлакатда ўртача ойлик иш ҳақи икки юз долларга яқин. Демак, биргина рухсатномани олиш учун бир киши 10 ойга яқин пул тўплаши керак. Рухсатнома эса бир йилгина амал қилади. Автомобиль ойнасини қорайтириш учун давлатга бож тўлаш амалиёти жаҳонда унчалик кенг тарқалмаган — собиқ СССР мамлакатлари орасида фақатгина Тожикистон (265 доллардан 500 долларгача) ва Қирғизистондагина (200 доллар атрофида) рухсат олиш учун пул тўланади. Марказий Осиёдаги уч давлатдан бошқа собиқ иттифоқ давлатларида тонировка учун давлатга ҳеч қандай пул тўланмайди. Евроиттифоқ мамлакатларида ҳам худди шундай. Ҳукумат баъзида мавсумий чекловлар киритиши мумкин – масалан, Озарбайжонд