ОФК U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимини ўтказди. Маълумки, 2020 йил Таиландда U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланма беради. Маълумки, шу йилнинг қиш фаслида мазкур мусобақада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ғолибликни қўлга киритганди.
Таиланддаги мусобақада кучли учликка кирган жамоалар ёзда Олимпиада ўйинларига боради. ОФК ушбу чемпионатнинг саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимини ўтказди. Саралаш босқичида жами 44та жамоа қатнашади. Терма жамоалар икки минтақага бўлинган: Шарқ ва Ғарб. Шарқда 20та, Ғарбда эса 24та жамоа финал босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боради.
Саралаш баҳсларига 12та давлат мезбонлик қилади. Ғарб минтақасидан: Ўзбекистон, Қатар, Саудия Арабистони, Эрон, Баҳрайн, Қувайт. Шарқ минтақасидан: Вьетнам, Малайзия, Мьянма, Камбоджа, Тимор-Лесте, Мўғулистон.
Кўриб турганингиздек, биз жой оладиган гуруҳ ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилади. Саралаш босқичи 2019 йилнинг 22-26 ма