Суперлига тақвимининг 31-тур учрашувлари саналарида бир қатор сабаблар туфайли ўзгаришлар юз берди. Жамоаларнинг эгаллаган ўринларидан келиб чиқиб, сўнгги икки тур учрашувларида ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги аввалдан айтиб ўтилганди.
Сўнгги турда қайд этилган натижалар “жон сақлаш” гуруҳидаги вазиятни кескин кўринишга келтирди. Натижада бир-бирига боғлиқ бўлган ўйинлар тақвимда яққол ажралиб қолди. Бунгача 23 ноябрга белгиланган “Қўқон-1912” — “Сўғдиёна” ҳамда 24 ноябрда ўтиши керак бўлган “Насаф” — АГМК баҳсларини энди бир вақтда ўтказиш мантиқлироқдир. Шундан келиб чиқиб, мазкур учрашувлар 24 ноябрь санасига тайинланди.
ЎзПФЛ Суперлиганинг иккинчи босқич тақвимини тузиб чиқаётганида Эктор Купер ҳамда МТЖ масъул вакиллари билан келишиб, ўйинларни терма жамоаларга ҳалал бермайдиган кунларга тайин қилганди. Бунинг натижасида шу кунгача иккинчи босқич тақвимига қатъий амал қилиб келинди. Аммо Ўзбекистон миллий термасининг Австралия йиғинидан қайтиб келиши бироз чўзиладига