Мафия сардори (Ўттиз еттинчи қисм)
Муаллиф: Нуриддин ИСМОИЛОВ (Ўттиз еттинчи қисм) Шоҳруҳ унинг юзига синчиклаб тикилди. Ҳа, бу ўша. Кўзойнак тақса ўзгариб қоларкан. Яхшилаб қарамасанг, таниёлмайсан. — Мен сизни, барибир, ўлдиролмаган бўлардим, — деди Шоҳруҳ. — Нега энди? Тўппончангни тўғрилайсан, тепкини босасан — олам гулистон, оёғингнинг остида бир қоп гўшт ётибди, — дея кулди Игнатий Олимович. — Лекин бунинг учун таниб олиш керак-да. Юз фоиз кафолат бераманки, эртага сизни кўрсам, яна танимай қоламан. Бу менинг хотирам пастлигидан эмас, албатта...