16 подписчиков
ЖДПУ ректори Озарбайжон университетининг фахрий доктори бўлди.
ЖДПУда “Таълимни ривожлантириш стратегияси: қадриятларга асосланган тараққиёт” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур тадбирда Озарбайжон давлат педагогика университети проректори Моҳира Ҳусейнова ЖДПУ ректори Шавкат Шариповга Озарбайжон давлат педагогика университетининг фахрий доктори унвонини тантанали равишда топширди.
Конференцияда 22 та давлатдан 100 дан ошиқ олимлар иштирок этишди. Конференциянинг ялпи мажлисидаги асосий сўзловчилар дунёнинг топ-10 университетларидан. Жумладан, Буюк Британиянинг Оксфорд , Лондон Университет коллежи, Янги Зеландиянинг Окленд, АҚШнинг Пенсильвания давлат университетларидан олимлар Жиззахда жамулжам бўлишди.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
28 сентября 2024