Найти в Дзене
16 подписчиков

📢 Диққат!


«Gazetalar sharhi» канали орқали 2023 йилда берилган вилоят газеталари сўровномасида овоз бериш жараёни тўхтатилди.

«Бухарский вестник» газетаси 631 та;
«Наманганская правда» газетаси 395 та;
«Новая Фергана» газетаси 165 та овоз билан энг яхши натижаларни қайд этишди.

Шунингдек, «Джизакская правда» газетаси 86 та, «Овози Самарқанд» газетаси 61 та овоз олди.

Сўровнома натижасидан қатъи назар, «Gazetalar sharhi» канали жамоаси рўйхатдаги барча газеталар таҳририятларига 2023 йилдаги ҳамкорлик учун, мутолаасевар юртдошларимиз учун имконият яратиб берганлари учун миннатдорлик билдиради.

✅ Ўтган гал таъкидлаганимиздек, сўровнома таҳририятлар ўртасига нифоқ солиш ёки бошқа ғайирли мақсадда эмас, аксинча, газета ва журналлар жамоалари меҳнатини эътироф этиш ва уларни яна бир бор жамоатчилик ёдига солиш мақсадида ўтказилди.

✅ Биз ҳар бир газетадаги ҳар бир материални, унга сарф этилган меҳнат ва заковатни, касбий маҳоратни алоҳида қадрлаймиз.

⚠️ Шу билан бирга, соҳада узоқ йиллар фаолият юритаётган устозлар «Наманганская правда», «Овози Самарқанд», «Джизакская правда» ва «Новая Фергана» газеталари мақолалари савияси, мазмун-моҳияти ва дизайни борасида мақтовга лойиқлигини билдирдилар.

✅ 2024 йил даврий босма нашрлар таҳририятлари учун ҳам омадли йил бўлишини, мутолаа маданияти юксалиб, ижодкорлар халқимиз эътирофи ва эъзозига мушарраф бўлиб юришларини тилаймиз.

👏 Бор бўлинг, азиз матбуотчилар, мутолаа ихлосмандлари!

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇👇👇
1 минута