12 подписчиков
ТОШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ КЛИНИКАСИДА ЛИФТ ИШЛАМАЁТГАНИ ҲАҚИДАГИ МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ
Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида даволанувчи беморлар шифохонанинг неврология бўлимида лифт ишламаётгани, бу ҳолат уларга катта қийинчилик туғдираётганидан шикоят қилиб, ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат йўллаган.
Мазкур ҳолат муассаса маъмурияти томонидан ўрганилиб, қуйидагилар маълум қилинади.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси 1985 йилда ташкил этилган бўлиб, қарийб 36 йил давомида институтнинг асосий ўқув-илмий даволаш базаси сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Ўтган давр мобайнида муассасанинг тузилмаси, ўринлар сони, штат бирликлари, моддий таъминоти ҳамда кадрлар салоҳияти ўзгариб келган.
Клиника 2013 йил Республика инвестиция дастурига киритилиб, ўша йил янги 85 ўринга мўлжаллаган бино ишга туширилган. Мазкур бинода лойиҳа бўйича 2 та лифт мавжуд бўлиб, биринчи лифт кардиоревматология ва пульмонология бўлимлари ёнида ва иккинчи лифт маъмурият ёнида жойлашган.
Неврология бўлимида беморлар даволаниши учун шинам 2-3 кишилик палата, 1 кишилик сервис палата, ҳожатхона, ошхона, муолажа хонаси мавжуд, бироқ лойиҳа бўйича лифт ўрнатилмаган.
Келгусида қурилиш ишларини лойиҳалаштиришда ушбу масала юзасидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар инобатга олинади.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси
@daminovbotirturgunpulatovich
@tashpmi_press
1 минута
7 февраля 2022