Нукус шаҳридан старт олган “Саломатлик марафони” оммавий тадбирлари Жиззах шаҳрига етиб келди. Марафон тадбирлари доирасида Жиззах шаҳридаги кўп тармоқли марказий ва 6 та оилавий поликлиникаларда аҳоли контингенти оммавий тиббий кўриклардан ўтказилади. Сурункали касаллиги бор беморлар республиканинг етакчи мутахассислари кўриги ҳамда юқори технологик текширувлар учун сараланади. “Саломатлик марафони” оммавий тадбирига жалб қилинган аҳоли тўғрисидаги маълумот ДМЕД ахборот тизимига киритилиб, кунлик таҳлил қилиб борилади. Маълумот учун, “Саломатлик марафони” февраль ойининг охиригача давом этади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе