Найти в Дзене
Jizzaxnews

Апрель – Амир Темур ойлиги

Президент Шавкат Мирзиёев 5 февралда қабул қилинган қарорига кўра, жорий йилда юртимизда буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланади. Қарор билан ҳар йили апрель ойи юртимизда “Амир Темур ойлиги” деб эълон қилинди. Шу йилнинг 9-10 апрель кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Амир Темур ва темурийлар тамаддунининг жаҳон тарихи ва маданиятидаги ўрни ва аҳамияти” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилади. “Темур тузуклари” асарининг илмий изоҳли матни форс, араб, хитой, инглиз, француз, испан ва рус тилларида чоп этилади. Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган почта маркалари ва конвертлар, тақвимлар ва кўргазмали ахборот воситалари туркуми яратилади, эсдалик, кумуш ва олтин юбилей тангалари муомалага чиқарилади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

Апрель – Амир Темур ойлиги

Президент Шавкат Мирзиёев 5 февралда қабул қилинган қарорига кўра, жорий йилда юртимизда буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланади.

Қарор билан ҳар йили апрель ойи юртимизда “Амир Темур ойлиги” деб эълон қилинди.

Шу йилнинг 9-10 апрель кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Амир Темур ва темурийлар тамаддунининг жаҳон тарихи ва маданиятидаги ўрни ва аҳамияти” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилади.

“Темур тузуклари” асарининг илмий изоҳли матни форс, араб, хитой, инглиз, француз, испан ва рус тилларида чоп этилади.

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган почта маркалари ва конвертлар, тақвимлар ва кўргазмали ахборот воситалари туркуми яратилади, эсдалик, кумуш ва олтин юбилей тангалари муомалага чиқарилади.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе