Президент фармонига кўра, 2026 йилда нафақат Янги йил, балки бошқа байрамларда ҳам қўшимча ҳамда кўчирилган дам олиш кунлари олдиндан белгиланди. Унга кўра, 2026 йилда: Қўшимча дам олиш кунлари: ➖ барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 2 январь – жума, 28 май – пайшанба, 29 май – жума, 31 август – душанба; ➖ олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 3 январь – шанба, 30 май – шанба, 31 декабрь – пайшанба. Байрам куни дам олиш кунига тўғри келгани учун кўчириладиган дам олиш куни: 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами 2026 йилда якшанба – дам олиш кунига ва 21 март – Наврўз байрами ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун шанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш кунлари мос равишда 2026 йил 9 март, 23 март ва 11 май – душанба кунларига кўчирилди. 5 кунликлар учун кўчириладиган дам олиш куни: Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 2026 йилда 12 декабрь
Ўзбекистонликлар 2026 йил давомидаги барча қўшимча дам олиш кунларини олдиндан биладиган бўлди
25 декабря 202525 дек 2025
1
1 мин