Найти в Дзене
Jizzaxnews

Жиззах вилояти экология бош бошқармаси аҳоли ва ташкилотлар жамоаларига мурожаат йўллади

Вилоятимиздаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда аҳоли диққатига! Шу кеча-кундузда ёққан ёмғир-қор натижасида дарахтларга, айниқса, нинабарглилар дарахтлар - можевильник, Элдор қарағайи, Қрим қарағайи кабиларга оғир юкламалар тушиб, шикастланиш ва нобуд бўлиш ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда. Ўзгидромет хизмати томонидан 20 декабрь куни ҳудудларда яна қор ёғиши ҳақида хабар берилди. Бу эса дарахтларга зиён ҳажми кенгайишига олиб келиши мумкин. Шу муносабат билан вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси корхона, ташкилот ва муассасаларга туташ ва ўзига тегишли ҳудудлардаги; аҳоли вакиллари томонидан ўз хонадонлари ҳамда кўчага туташ ҳудудларидаги дарахтларни қорлардан тозалаш ишларини зудлик билан амалга оширилишини сўраймиз. Қордан тозаланмаслиги натижасида дарахтларга шикаст етиши, нобуд бўлиш ҳолатлари қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Жиззах вилояти экология бош бошқармаси аҳоли ва ташкилотлар жамоаларига мурожаат йўллади

Вилоятимиздаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда аҳоли диққатига!

Шу кеча-кундузда ёққан ёмғир-қор натижасида дарахтларга, айниқса, нинабарглилар дарахтлар - можевильник, Элдор қарағайи, Қрим қарағайи кабиларга оғир юкламалар тушиб, шикастланиш ва нобуд бўлиш ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда.

Ўзгидромет хизмати томонидан 20 декабрь куни ҳудудларда яна қор ёғиши ҳақида хабар берилди. Бу эса дарахтларга зиён ҳажми кенгайишига олиб келиши мумкин.

Шу муносабат билан вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси

корхона, ташкилот ва муассасаларга туташ ва ўзига тегишли ҳудудлардаги;

аҳоли вакиллари томонидан ўз хонадонлари ҳамда кўчага туташ ҳудудларидаги дарахтларни қорлардан тозалаш ишларини зудлик билан амалга оширилишини сўраймиз.

Қордан тозаланмаслиги натижасида дарахтларга шикаст етиши, нобуд бўлиш ҳолатлари қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.