Жиззахда “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” учун бадиий гимнастика мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ёшлар ўртасида бадиий гимнастика спорт турини оммалаштириш мақсадида ташкил этилган мусобақанинг вилоят босқичи кеча ўтказилди. Туман (шаҳар) бўлимларидан 1–4-синфларда таҳсил олаётган қизлардан тузилган жамоалар ғолиблик учун баҳс олиб бордилар. Натижаларга кўра, жамоавий чиқишларда 3-ўрин Мирзачўл тумани; 2-ўрин Ғаллаорол тумани; 1-ўрин- Жиззах шаҳри жамоасига насиб этди. Каналимизга обуна бўлинг ва сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Жиззахда “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” учун бадиий гимнастика мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди
28 октября 202528 окт 2025
~1 мин