Скандинавия давлатлари ва Франциянинг туризм тарғиботчилари Зоминда бўлишди Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Сардор Шукуруллаев 2025 йил 23–25 сентябрь кунлари Францияда бўлиб ўтган “IFТМ Тоp Reса” халқаро туризм ярмаркасида иштирок этган эди. Тадбир давомида дунёнинг етакчи медиа компаниялари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Мазкур халқаро ярмарка доирасида ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари ўз амалий натижасини бермоқда. Шу муносабат билан Франция ва Скандинавия давлатларининг етакчи журналист ҳамда блогерлари Жиззах вилоятига ташриф буюришди. Ташриф давомида меҳмонлар вилоятнинг туризм салоҳияти, табиий ва маданий мероси, шунингдек, истиқболдаги йирик инвестицион лойиҳалар билан танишдилар. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Скандинавия давлатлари ва Франциянинг туризм тарғиботчилари Зоминда бўлишди
20 октября 202520 окт 2025
~1 мин