Найти в Дзене
Jizzaxnews

Президент Мўғилистонга ташрифини бошлади

Президент Мўғилистонга ташрифини бошлади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан ушбу мамлакатга етиб келди ва давлат ташрифини бошлади. “Буянт-Ухаа” халқаро аэропортида Ўзбекистон Президентини Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Батцэцэг, Мўғулистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дааданхуугийн Батбаатар ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мўғулистонга илк давлат ташрифи давомида томонлар фойдали қазилмалар, атроф-муҳит, илм-фан, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш ва ўсимликлар карантини соҳаларида икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамловчи ҳамда ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатларни имзолаши кутилмоқда. Бундан ташқари, ташриф доирасида Улан-Батор шаҳрида Ўзбекистон-Мўғилистон бизнес-форуми, “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” номи остида кўргазма, Ўзбекистон-Мўғилистон туристик форуми, ўзбекистонлик с

Президент Мўғилистонга ташрифини бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан ушбу мамлакатга етиб келди ва давлат ташрифини бошлади.

“Буянт-Ухаа” халқаро аэропортида Ўзбекистон Президентини Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Батцэцэг, Мўғулистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дааданхуугийн Батбаатар ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мўғулистонга илк давлат ташрифи давомида томонлар фойдали қазилмалар, атроф-муҳит, илм-фан, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш ва ўсимликлар карантини соҳаларида икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамловчи ҳамда ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатларни имзолаши кутилмоқда.

Бундан ташқари, ташриф доирасида Улан-Батор шаҳрида Ўзбекистон-Мўғилистон бизнес-форуми, “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” номи остида кўргазма, Ўзбекистон-Мўғилистон туристик форуми, ўзбекистонлик санъаткорларнинг чиқишлари, фотокўргазма ва ўзбек ошхонаси куни ташкил этилади.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе